Веско Стешевич: "Икки очко йўқотдик"

Cоcа-Cоlа Суперлига 22-туридан ўрин олган «Металлург» – «Бухоро» (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Веско Стешевич ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Афсуски, очко йўқотдик. Илк дақиқаларда Ўринбоевда қулай имконият бўлди, аммо фойдалана олмади. Шойқуловнинг четлатилиши бизга кераксиз эди. Пенальтидан гол киритишимиз зарур эди. Убайдуллаевда ҳам бирга-бир вазият бўлди, аммо... Умуман, ўйинни назорат қилдик. Ўйлашимча, биз бугун 2 очко йўқотдик.

Қуйи ўринлардаги жамоаларга қарши учрашувлар доим қийин ўтади. Улар учун ҳар бир очко муҳим саналади. Тўпни назорат қилиб, биринчи рақамда ўйнашимиз керак бўлганида, муаммога дуч келяпмиз», – деди Стешевич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!