"Вест Бромвич" - "Челси": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абрахам ҳисобни тенглаштирди. Камбек!!!

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Кристенсен сариқ карточка олди.

  • 85'

    "Вест Бромвич" жарима майдони ичига қамалиб олди.

  • 82'

    Лондонликлар тўпни ўта қадрлаб ўйнамоқда. Эҳтиёткорлик биринчи планга чиқмоқда.

  • 79'

    Тўп назорати "Челси"да.

  • 75'

    Жеймснинг зарбаси Кабалеро дарвозасига аниқ бормади.

  • 73'

    Силва ўрнига Жиру майдонга тушди.

  • 70'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хадсон-Одои ҳисобни қисқартирди. Ажойиб комбинацион ўйин гол билан якунланди.

  • 69'

    Сўнгги дақиқаларда майдон эгалари ўйинни жарима майдони олдидан узоқлаштира олди.

  • 66'

    Робинсон ўрнига Робсон-Кану майдонга тушди.

  • 63'

    Маунтнинг яна бир зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 59'

    Голдан руҳланган "Челси" янада катта куч билан олдинга бормоқда.

  • 55'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маунтнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси мукаммал чиқди.

  • 53'

    "Челси"нинг ҳужумлари фойда келтирмаяпти.

  • 50'

    Жеймснинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    "Челси" иккинчи таймни ўзгаришлар билан бошлади. Хадсон Одои ва Аспиликуэта майдонга тушди. Маркос Алонсо ва Канте захирага олинди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Диангананинг зарбаси ўхшамади.

  • 43'

    "Вест Бромвич" посбони жарима майдонига узатилган навбатдаги тўпни ушлаб қолди.

  • 40'

    Абрахамнинг жарима майдони марказидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 38'

    Рис Жеймснинг навбатдаги узатмаси ноаниқ кетди.

  • 36'

    Рис Жемснинг қанотдан йўллаган тўпини дарвозабон қайтариб қолди.

  • 34'

    Бурчакдан узатилан тўпга зарба бериш жараёнида "Челси" футболчилари қоидани бузди.

  • 34'

    Маунтнинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 33'

    "Вест Бромвич"нинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарилди.

  • 28'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кайл Бартли ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. Бурчак зарбасидан сўнг "аристократлар" ҳимояси "музлаб қолди".

  • 27'

    Рис Жеймс сариқ карточка олди.

  • 25'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Каллум Робинсон Тьягу Силванинг қўпол хатосидан фойдаланиб гол уриб кетди.

  • 23'

    Вернернинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 21'

    Маунтнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 18'

    "Челси"нинг ҳужумлари наф келтирмаяпти.

  • 15'

    Маунтнинг узатмасидан сўнг Вернер берган зарба дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 12'

    Абрахамнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 11'

    Хаверцнинг жарима майдони ташқарисидаги зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 8'

    Алонсо сариқ карточка олди.

  • 6'

    Маунтнинг жарима зарбасини жонли девор ўтказмади.

  • 4'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Вест Бромвич" ҳисобни очмоқда. Каллум Робинсоннинг зарбасини Кабалеро қайтара олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди.

  • 0'

    "Челси" ушбу тур доирасида "Вест Бромвич" майдонига сафар уюштиради.

  • 0'

    АПЛ 3-тур беллашувлари давом этади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!