Виландер: Надални ютиш деярли имконсиз

7 карра "Катта дубулға" туркумига кирувчи турнир ғолиби Матс Виландер "Roland Garros" финалига чиққан Рафаэль Надаль ҳақида фикр билдирди:

"Roland Garros"да қатнашаётганингда, сен 30 даража иссиқ ва қуёш остида ўйнашга тайёр бўлишинг шарт. Баъзида эса, совуқ об-ҳавода ҳам кортга чиқишингга тўғри келади, масалан, май ёки июнь ойларида. Бугун Рафанинг энг зўр ўйинларидан бирини кўрдик.

Аммо бу ерда баҳоналар ўтмайди. Уни ютиш эса деярли имконсиз. Айниқса, иссиқ иқлим унинг учун айнан мос келади. Сиз Надаль билан 5 соат қумли қомламали кортда ўйнашингиз кераклигини тасаввур қилинг. Бошқа исталган мусобақадан кўра, "Roland Garros" унинг учун афзал", дея собиқ швед спортчисининг сўзларини келтирмоқда "Tennis World USA".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!