Вилья Испания термасига қайтди

“Валенсия” хамда “Барселона” клубларининг собиқ ҳужумчиси Давид Вилья Испания терма жамоасига қайтди. “Қизил фурия” устози Хулен Лопетеги 35 ёшли форвардни ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Италия(2 сентябр) ва Лихтенштейн(5 сентябр) термаларига қарши кечадиган баҳслар учун  термага чақирилди.

Маълумот учун, Вилья терма жамоа сафида 97 баҳсда иштирок этиб, 59 та гол киритишга эришган ва 2014 йилдан буён терма жамоага чақирилмай келинаётган эди.

Испания термасининг Италия ва Лихтенштейнга қарши баҳслар учун чақирилган футболчилари рўйхати

Дарвозабонлар: Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Пепе Рейна («Наполи»), Кепа Ревуэльта («Атлетик»);

Ҳимоячилар: Сесар Аспиликуэта («Челси»), Данииэль Карвахаль («Реал»), Начо («Реал»), Херард Пике («Барселона»), Серхио Рамос («Реал»), Марк Бартра («Боруссия» Д), Начо Монреаль («Арсенал»), Хорди Альба («Барселона»);

Ярим ҳимоячилар: Сауль Ньигес («Атлетико»), Серхио Бускетс («Барселона»), Коке («Атлетико»), Андрес Иньеста («Барселона»), Тьяго Алькантара («Бавария»), Иско («Реал»), Марко Асенсио («Реал»), Сусо («Милан»);

Ҳужумчилар: Педро Родригес («Челси»), Витоло («Лас-Пальмас»), Давид Сильва («Манчестер Сити»), Альваро Мората («Челси»), Херард Деулофеу («Барселона»), Яго Аспас («Сельта»), Давид Вилья («Нью-Йорк Сити»).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!