Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Вильярреал» Салибани 15 миллионга сотиб олмоқда

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

«Андерлехт» ярим ҳимоячиси Натан Салиба 15 миллион евро эвазига «Вильярреал» клубига ўтмоқда.

Брюсселдаги «Андерлехт» ярим ҳимоячиси Натан Салиба фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда маълумотни инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилди.

Журналист хабарга кўра, Канада терма жамоаси аъзоси учун янги манзил «Вильярреал» клуби бўлади.  «Сариқ сув ости кемаси» Салиба трансфери учун 15 миллион евро тўлайди. Яқин кунларда футболчи тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг у билан расмий шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Натан Салиба ўтган йил ёзидан буён «Андерлехт» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ундан аввал футболчи «Монреаль» таркибида тўп сурган.

Жорий мавсумда Салиба бешта ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ