Винисиус фаолиятини қаерда давом эттиришини айтди
“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўзига Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клубидан жиддий таклиф бўлаётганига муносабат билдирди.
Маълумки, саудияликлар бразилиялик юлдузни олиш учун Мадрид суперклубига 350 миллион евро миқдорида бадал пули тўлашга тайёрлигини билдирган эди.
- Келажагим қандай бўлади? Фаолиятим “Реал Мадрид”да давом этади. Мен севимли клубим таркибидаги голларим сонини 101 тага етказиб олгандимдан беҳад мамнунман.
Бу клубга келганимда ёш бола эдим. “Реал” тарихига кириш имкониятини сақлаб турганим мени дунёдаги энг бахтиёр одамга айлантиради.
Юқори кўрсаткичларни қайд этишимда кўмаклашаётган жамоадошларимга алоҳида миннатдорлик билдираман. Олға, Мадрид, - деди Винисиус Жуниор.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” бразилиялик ўйинчи бўйича катта таклифлар олаётганига қарамай, ўйинчи билан янги битим тузмоқчи. Винисиусни ҳозирги келишуви 2027 йилнинг ярмигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли ҳужумчи “Реал” сафида барча турнирларда 291 та учрашувда жами 101 та тўп киритган.
Фикрлар