Винисиус келса, маош тизимини ҳам бузамиз
«Арсенал» раҳбарияти Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг вакилларига футболчи Лондон клубига ўтган тақдирда уни жамоа лойиҳасининг бош юлдузига айлантиришга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «канонирлар» Винисиусни қўлга киритиш учун жамоадаги одатий маош тизимини ўзгартиришга ҳам тайёр.
«Реал» унга шартномани узайтириш эвазига йилига 20 миллион евро маош таклиф қилгани айтилмоқда. Шу билан бирга, «Арсенал» ҳужумчининг катта миқдордаги имзо бонуси ҳамда тижорат ҳуқуқларидан фойдаланиш бўйича талабларини ҳам қондириш имкониятига эга.
Хабарда таъкидланишича, футболчи ва мадрид клуби ўртасидаги асосий келишмовчилик шартномани узайтириш учун мўлжалланган бонуслар миқдорига бориб тақалмоқда.
«Арсенал» эгалари таклиф этилаётган молиявий шартларни маъқуллаган, бироқ «рақамлар жиддий хавотир уйғотмоқда». Лондон клуби катта сарф-харажатларни келгусидаги тижорат даромадлари орқали қоплашни режалаштирмоқда.
Винисиуснинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
«Реал» Мадрид нима учун ХХ асрнинг энг яхши клуби сифатида эътироф этилгани ҳақида:

Фикрлар