Винисиус Мбаппе туфайли "Реал"дан норози
«Реал» клубининг юлдуз ҳужумчиси Винисиус Жуниор жорий йилда «Олтин тўп» мукофоти атрофидаги вазиятдан мамнун эмас. Унга кўра, Мадрид жамоаси раҳбарияти эътиборни ундан кўра кўпроқ француз форварди Килиан Мбаппега қаратмоқда.
The Athletic нашри маълумотича, 26 ёшли бразилиялик футболчи клуб ичида айнан Мбаппени «Олтин тўп» учун асосий номзод сифатида фаол тарғиб қилаётганидан норози. «Реал» раҳбарияти нуфузли соврин бу йил айнан француз ҳужумчисига насиб этишига ишонади. Кўплаб мутахассислар ҳам Мбаппени бош фаворитлардан бири сифатида кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар сифатида Килиан Мбаппе билан бир қаторда испаниялик Ламин Ямал ва Родри Эрнандес, инглиз ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳамда Норвегия терма жамоаси юлдузи Эрлинг Холанн тилга олинмоқда.

Фикрлар