Винисиус олдида уч вариант пайдо бўлди
Матбуотда «Реал» ва Винисиус Жуниор ўртасидаги янги музокаралар бўйича хабарлар пайдо бўлишда давом этмоқда. Навбатдаги учрашув чоршанба куни бўлиб ўтди.
The Athletic нашри сўнгги музокаралар жараёнидан хабардор манбаларга таяниб ёзишича, мадридликлар бразилиялик ҳужумчига янгиланган таклифни тақдим этган.
Манбага кўра, «Реал» Винисиусга таклиф этаётган аниқ маош миқдори ошкор этилмаган. Шу билан бирга, клубнинг янги шартлари футболчининг жамоа ва умумий спорт лойиҳасида тутган ўрни ва аҳамиятини акс эттириши таъкидланмоқда.
Ҳозирда 26 ёшли Винисиус олдида уч йўл турибди: «Реал» билан шартномани узайтириш, амалдаги келишувни тугатиб, 2026/2027 йилги мавсумни охиригача ўйнаб, кейин эркин агентга айланиш ёки шу ёзнинг ўзида «Арсенал» сафига ўтиш.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида «Реал» Винисиусга бир мавсум учун 30 миллион евро миқдорида маош тўлашга тайёр эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар