Винисиус ортга чекинди, бунга тўрт сабаб бор

  • 1 декабрь, 06:59
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” клубининг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор келажаги борасида позициясини ўзгартиришга мажбур бўлди. Энди клуб билан ҳамкорлик масаласида ижобий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Tecno

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, 25 ёшли ҳужумчи клуб билан янги битим тузиш бўйича ўз талабларини юмшатадиган бўлди.

Аввал, Винисиус маош масаласида Килиан Мбаппе билан бир хил даражада бўлишни талаб қилиб келаётган эди. Бразилиялик юлдуз ҳозирги маошини камида икки баравар ошириб, ҳар бир мавсум учун 30 миллион евро сўраган.

Энди у пастроқ маош олишга ҳам розилиги айтилмоқда ва бунга тўрт сабаб келтирилди. Унга кўра, Винисиусининг спорт формаси пасайгани, топ-клублардан аниқ таклифнинг йўқлиги, “Реал”да ўсиш ва “Олтин тўп”ни қўлга киритиш имкони юқори эканини тушуниб етгани, бош мураббий Хаби Алонсо билан кескинлик юмшагани футболчининг фикрини ўзгаришида муҳим омил бўлган.

Винисиус Жуниорнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган. Клуб ўз ҳужумчиси билан ҳамкорликни камида 2030 йилнинг ёзигача узайтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!