Винисиус “Реал”га ёқмай қолди
“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг ўзини тутиши клубдагиларнинг аксарияти ёқмай қолди. Клуб ичида бразилиялик легионердан норозилар кўпайиб бормоқда. Бу ҳақда испан журналисти Антон Мину хабар берди.
Винисиус ўзини тутишни ўрганиши керак, чунки хулқи туфайли клуб ичида норозилик келтириб чиқармоқда. У август ойидаги ўйинларда ўзини кўрсата олди, лекин ҳозир вазият ўзгарган.
Клуб бразилиялик ўйинчи “Реал”га келганида уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган эди. Ҳозир бундай эмас. Илгари у клуб ва жамоадошлари уни қандай қўллаганини кўрган, аммо ҳозирги Винисиус ҳеч кимга ёқмаяпти.
Бразилиялик футболчи эътиборини кўпроқ бошқа нарсаларга қаратяпти, футболга эмас. Винисиус гол уришда давом этаётган бўлса-да, атрофидаги вазият хавотир уйғотмоқда. Мен унинг атрофидагилар билан суҳбатлашганимда уни клуб ичида ҳимоя қилаётган биргина Карло Анчелотти қолганини билдим, - деб ёзди Антон Мину.
Фикрлар