Винисиус, сен бўлмасанг, бошқаси!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Арсенал» ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда

Лондоннинг «Арсенал» клуби ёзги трансфер ойнасида янги ҳужумчи-қанот ўйинчисини жамоага қўшиб олишни мақсад қилган. Клубнинг асосий нишони сифатида «Реал Мадрид» вингери Винисиус кўрилмоқда.

Шу билан бирга, лондонликлар эҳтимолий муваффақиятсизликка ҳам тайёрланмоқда. Агар Винисиус трансфери амалга ошмаса, «Арсенал» назарини «РБ Лейпциг» таркибида тўп сураётган Антонио Нусага қаратмоқчи. 

Бу ҳақда CaughtOffside нашри хабар бермоқда.

Антонио Нусанинг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 32 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!