Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Винисиус севгилиси билан ажрашди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Шахсий ҳаёт ҳам издан чиқди

«Реал» клуби ҳужумчиси, бразилиялик Винисиус Жуниор 27 ёшли блогер Виржиния Фонсека билан муносабатларини тугатди. Бу ҳақда блогернинг вакили CNN Brazil телеканалига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жуфтлик тинч-осойишта тарзда ажрашишга қарор қилган.

«Виржиния Фонсека ва Вини Жуниор энди бирга эмас. Ораларида можаро ёки жанжал бўлмаган. Улар биргаликда энди жуфтлик сифатида давом этмасликка қарор қилишди», — деган блогер вакили.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни «Реал» Испания чемпионати — Ла Лиганинг саккизинчи турида ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувда Винисиус Жуниор захирада қолдирилди ва 52-дақиқада майдонга туширилди. Бироқ 73-дақиқада у рақиб футболчини сочидан тортиб юборгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Энди унга бир неча ўйинга дисквалификация қўлланилиши мумкин.

Шу боис, катта эҳтимол билан, бразилиялик ҳужумчи «Барселона»га қарши навбатдаги муҳим учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ