Винисиус Холанднинг интервьюсини бўлиб қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичидан кейин Норвегия терма жамоаси форварди Эрлинг Холанднинг интервьюсига кутилмаганда қўшилиб қолди.

Учрашув якунлангач, Холанд микст-зонада журналистлар саволларига жавоб берарди. Шу пайт ёнидан ўтиб кетаётган Винисиус норвегиялик форвардни исми билан чақириб, уни самимий тарзда қучоқлаб саломлашди. Қисқа мулоқотдан сўнг бразилиялик футболчи йўлини давом этди, интервью эса яна одатий тарзда давом этди.

Бразилияга қарши ўйинда Эрлинг Холанд икки гол муаллифига айланди ва дубль қайд этди.

Чорак финалда Норвегия терма жамоаси Мексика – Англия жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

1/16 финал босқичида Бразилия Япония устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Норвегия шу ҳисобда Кот-д’Ивуарни мағлуб этган. Жаҳон чемпионати  11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!