Винисиус Хулиан Альварес трансферини блоклайди
«Реал» таркибидан ҳужумчи Винисиус Жуниор кетиши мумкинлиги «Атлетико» форварди Хулиан Альвареснинг келажагига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Аввалроқ «Қироллик клуби» бразилиялик футболчи билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатгани ва уни сотишга тайёр экани маълум қилинган эди.
ОАВ маълумотларига кўра, Винисиус учун асосий даъвогар сифатида Лондоннинг «Арсенал» жамоаси кўрсатилмоқда. Хабарга кўра, лондонликлар «Реал»га 100 миллион евронадан ортиқ таклиф тайёрламоқда.
Агар «Арсенал»нинг қизиқиши янада кучайиб, расмий таклифга айланса, бу ҳолат Альвареснинг Англия премьер-лигаси чемпионлари сафига ўтиши эҳтимолини кескин пасайтиради.
Бундай шароитда, нашр таъкидлашича, аргентиналик ҳужумчи учун асосий ва реал вариант сифатида фақат ПСЖ ва «Барселона» клублари қолади.

Фикрлар