Винисиусга жиддий харидор чиқди
The Touchline нашри берган маълумотларга кўра, Англия чемпионлигини қўлга киритган "Арсенал" келаси мавсум олдидан ўз сафига "Реал" суперюлдузи Винисиус Жуниорни қўшиб олмоқчи.
Манбанинг таъкидлашича, потенциал битимнинг асосий ташаббускори “канонирлар” бош мураббийи Микель Артета ҳисобланади.
Испаниялик мутахассис бразилиялик футболчини жамоа ҳужум чизиғи учун энг мос номзод, жамоани жиддий кучайтириши мумкин бўлган ўйинчи сифатида баҳоламоқда ва клуб раҳбариятидан уни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқишни сўраган.
Шу билан бирга, бундай трансферни амалга ошириш осон эмас. Бразилиялик ҳужумчи ҳануз мадрид клубининг энг муҳим футболчиларидан бири бўлиб қолмоқда.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, унинг бозор қиймати 140 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар