Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Винисиусни бепул оламиз!

Кутилмаган вариант чиқди

«Реал» ҳужумчиси Винисиуснинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Мадрид жамоаси ҳам, футболчининг ўзи ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор. Бироқ томонлар орасидаги музокаралар ҳозирча кутилган натижани бермаяпти.

Шу орада бразилиялик вингерга жиддий даъвогар пайдо бўлди. Рамон Альварес де Моннинг ёзишича, Винисиус хизматларига «Ливерпуль» қизиқиш билдирган. Англиянинг етакчи клубларидан бири футболчини келаси ёз эркин агент сифатида, яъни текинга қўлга киритишни режалаштираётгани айтилмоқда.

Ўтган мавсумда Винисиус «Реал» таркибида 53 ўйин ўтказди. У шу баҳсларда 22 та гол урди ва жамоадошларига 14 марта голли пас берди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ