Винисиуснинг аҳволи яхши эмас
Бразилиялик юлдуз танқидга учраяпти
DAZN платформаси билан ҳамкорлик қиладиган испаниялик журналист Серхио Киранте «Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг ўйинига баҳо берди.
Унинг таъкидлашича, бразилиялик вингер ҳозирча ўзининг энг яхши ҳолатида эмас. Шу билан бирга, Киранте футболчи вазиятни тузатишга қодир, деган фикрда.
«Жамоалар ҳақиқатан ҳам совринлар учун кураша бошлаган пайтда Винисиус ҳақидаги бу фикрлар сақланиб қоладими, шуни кўргим келади. Ҳозирча Винисиус яхши спорт формасида эмас — буни Анчелоттининг ўзи ҳам тан оляпти. Футболчининг ўзи ҳам бу ҳолатни жуда яхши тушунади», — деб таъкидлади Киранте.
«Реал» жорий мавсум Ла Лигада аллақачон икки марта мағлубиятга учради. Мадрид клуби турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Барселона» билан очколар орасидаги фарқ ортиб бормоқда — ҳозирча каталонияликлар мадридликлардан олти очко олдинда бормоқда.

Изоҳлар (0)