Винисиуснинг трансфер қиймати 70 миллион еврога арзонлашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 Transfermarkt портали Испания Ла Лигасидаги айрим футболчиларнинг трансфер қийматларини янгилади. Аввал хабар берганимиздек, «Реал»нинг юлдуз ҳужумчиси Винисиус Жуниор энг кўп арзонлаган футболчилар рўйхатидан жой олди — унинг трансфер қиймати 140 миллион евродан 130 миллион еврогача пасайтирилди.

Шундан хулоса қилиш мумкинки, Винисиуснинг трансфер қиймати пасайишда давом этмоқда. Бразилиялик футболчининг энг юқори трансфер қиймати 2024–2025 йилларда 200 миллион еврони ташкил этган.

Винисиуснинг трансфер қиймати босқичма-босқич пасайган: аввал 170 миллион, кейин 150 миллион, 140 миллион ва энди 130 миллион еврога тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!