
Винисиуснинг трансфери ҳал бўлдими?
“Реал” раҳбарияти жамоанинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор бўйича Саудия Арабистонидан тушган таклифни ўрганиб чиқмоқда.
Бу ҳақда The Telegraph нашри ахборот тарқатди.
Манбага кўра, номи сир тутилаётган клуб 24 ёшли тўпурар учун ёзда 240 миллион евро харажат қилишга тайёрлигини билдирган.
Агар “Қироллик клуби” ушбу таклифни қабул қилса, янги трансфер рекорди ўрнатилади.
Ҳозирги рекорд 2017 йили ўрнатилган бўлиб, ўшанда ПСЖ Неймар учун “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган эди.
Айрим манбалар “Реал” Винисиус билан амалдаги шартномани 2030 йилгача узайтириш бўйича музокара бошлаганини маълум қилган. Сўнгги хабарларга қараганда, бразилиялик юлдуз талаб қилаётган маблағ клуб хўжайинларини қониқтирмаган.
Фикрлар