Вирус UFC ни дунёга танитди!
"Covid-19" кенг тарқалган вақтда кўплаб кинотеатрлар банкрот бўлди, ресторан, кафе ёки шунга ўхшаш, инсонлар тўпланувчи манзиллар ёпилиб, бутун дунё карантинда ҳаёт кечирди.
Аммо маълум бўлишича, пандемия UFC нинг сўнгги муваффақиятларида энг катта омил бўлиб хизмат қилган.
Охирги бир неча йил ичида UFC молиявий жиҳатдан катта ютуқларга эришди ва даромади йилдан-йилга ошиб борди. Промоушеннинг ESPN билан тузган шартномаси унинг асосий даромад манбаи бўлса-да, янги ҳомийлар билан ҳам келишилган битимлар ҳар қачонгидан кўра каттароқ даромад олиб келди.
"Пандемия бизга зарар келтирмади. Аввал 300 000 $ бўлган трансляцияларнинг нархи миллион долларга чиқиб кетди. Мухлисларимиз "covid-19" даврида 68 фоизга ўсди. UFC ўша вақтдан бери тўпланган мухлислар базасини сақлаб қолди ва шундан бери ўсишда давом этмоқда", - деди UFC бош директори Дана Уайт "Bloomberg" га берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, промоушеннинг навбатдаги турнири - "UFC 310" 8 декабрь куни АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар