Владимир Кличко WBC фахрий чемпионига айланди
Ads

Афсонавий украиналик боксчи Владимир Кличко расман WBC фахрий чемпиони камари билан тақдирланди.

Владимир ҳеч қачон ўз коллекцияси яшил камар билан тўлдира олмаган, бироқ Виталий уни қўлга киритган, чунки ака-ука Кличколар ҳеч қачон бир-бири билан бокс тушмасликка сўз беришган. Душанба куни Киевдаги WBC конгресс очилиш маросимида Владимир WBC камарини олди ва фахрий чемпионга айланди.

klitschko W. 2

Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) – учта энг йирик профессионал бокс ташкилотларидан бири. WBC конгресси – нуфузли бокс форуми бўлиб, унда амалдаги спортчилар, мураббийлар, реферилар, промоутерлар, ОАВ вакиллари қатнашади. Украина илк марта шундай йирик тадбирни қабул қилмоқда. Конгрессга 160 давлатдан 700 ортиқ қатнашчи ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу 56-халқаро конгрессда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси бош директори, тажрибали, халқаро тоифадаги ҳакам Набижон Исманов иштирок этмоқда.