Ads

Бугун Англия премьер-лигасида ҳам навбатдаги тур учрашувларига старт берилади. Ҳусусан, шу куни амалдаги чемпион "Манчестер Сити" сафарда "Вулверхэмптон" меҳмони бўлади.

Ушбу жамоалар тўқнашуви ҳақида қизиқарли фактлар:

  • “Манчестер Сити” премьер-лига доирасида ўтказилган сўнгги 7та сафар учрашувида фақат ғалаба қозонмоқда.
  • "Шаҳарликлар" "Вулверхэмптон"га қарши сўнгги 5та ўйиндан буён мағлубият нималигини билишмаяпти.
  • "Вулверхэмптон" АПЛнинг жорий мавсумида бирорта ҳам ғалаба қозона олмади. "Сити" эса ўтган икки турда ҳам ғалаба қозонди.

Қуйида ҳар иккала жамоанинг ушбу учрашувни асосий таркибда бошлаши мумкин бўлган таҳминий таркиблари билан танишиб олишингиз мумкин:

"Вулверхэмптон" - "Манчестер Сити"
 
Стадион: "Молине" (Вулверхэмптон, Англия)
 
Бошланиш вақти: 16:30
 
Бошланиш вақти: Мартин Аткинсон (Лидс, Вест-Йоркшир, Англия)
 
"Вулверхэмптон": Патрисиу - Боли, Бенетт, Кастро, Моутинью, Коади, Невеш, Траоре, Жота, Бонатини, Хименес.
 
"Манчестер Сити": Эдерсон - Менди, Стоунс, Ляпорт, Компани, Уолкер, Бернарду Силва, Фернандиньо, Сильва, Жезус, Агуэро.