WBC йўналишида янги чемпион аниқланади

  • 26.05.2024 18:25
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

Ўрта вазн (72,6 кг) тоифасида WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони доминикалик Карлос Адамес (23-1, 18 КО) 16 июнь куни Лас-Вегасда (АҚШ) ўзининг биринчи чемпионлик ҳимоясини ўтказади, дея хабар беради инсайдер Сальвадор Родригес.

 Адамеснинг рақиби америкалик Террелл Гуше (24-3-1, 12 КО) бўлади. Карлос Адамес айни дам 30 ёшда. Доминиканлик ўзининг професcионал дебютини 2015 йилда ўтказган. Террелл Гуше эса 36 ёш. Бўлажак баҳс америкаликнинг карьерасидаги иккинчи чемпионлик жанги бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!