Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Хаби Алонсо "Челси"дан "Барса" юлдузини сотиб олишни сўради

Мураббийнинг янги нишони

«Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.

Футболчига «Челси» клуби жиддий қизиқиш билдирган. Кунде бўйича ташаббус жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо томонидан илгари сурилгани айтилмоқда. 

Мураббийнинг фикрича, француз ҳимоячи лондонликлар сафини тажриба ва ишончли ўйин билан мустаҳкамлайди.

Жюль Кунде 2022 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳимоячи билан тузилган шартнома 2030 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 55 миллион евро атрофида баҳолаган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ