Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Хаби Алонсо камбекка изоҳ берди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Катта таваккал иш берди

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Лига кубоги доирасида «Лидс» устидан иродавий ғалабадан (6:3) кейин ўйин ҳақида фикр билдирди.

Учрашув бошида «синие» 53-дақиқага қадар 0:2 ҳисобида ортда бораётган эди. Шундан сўнг лондонликлар 12 дақиқа ичида тўртта гол уриб, вазиятни тубдан ўзгартиришга муваффақ бўлди. Кейинроқ меҳмонлар ҳисобни қисқартириб, яна интригани қайтаришди, аммо ўйин охирида «Челси» яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, барча саволларга нуқта қўйди.

«Натижа ва жамоанинг реакциясидан мамнунман. Ҳа, таркибга шунча ўзгариш киритар эканмиз, маълум маънода таваккал қилдик. Режалаштирганларимиз амалга ошмади, шунинг учун ўйин давомида тактикани ўзгартиришга тўғри келди. Биринчи бўлим учун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Майдонга бирга кўп ўйнамаган таркибни туширсангиз, «Лидс» каби рақибга қарши ўйнаш доим қийин бўлади», – дея Алонсо сўзларини келтиради BBC.

«Челси» таркибида Коул Палмер ва Данни Уэлбек дубль қайд этди. Педру Нету ва Валентин Барко эса яна биттадан гол уришди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ