Хабиб октагонга қачон қайтади?

  • 7 май, 2020, 12:01
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов октагонга қайтиш вақти ҳақида гапириб ўтди.

"Мен исталган пайтда жанг қила оламан. Рамазон 23 майда якунланади, июлда эса октагонга чиқиш учун тайёр бўламан.

Мен ҳақимда гапиришни тўхтатинг. Ҳозир коронавируснинг даври. Хабиб даври келганида эса мен барчани синдириб ташлайман", - дейди Нурмагомедов.

Хабиб UFC 249 доирасида Тони Фергюсон билан жанг олиб бориши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб жанг бекор қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!