Халк “Шанхай СИПГ”ни тарк этмоқда. Одил Аҳмедовчи?

“Шанхай СИПГ”нинг бразилиялик футболчиси Халк жорий йилнинг охирида шартномаси тугаганидан кейин жамоани тарк этишини билдирди.

- Клуб раҳбариятига шартномани узайтирмаслигимни билдирдим. Қатор мамлакатлар, ҳатто Европанинг Чемпионлар лигасида қатнашадиган йирик клубларидан таклифлар бўлмоқда. Мен Хитойда бошқа футбол ўйнамайман. Ўзимни бахтиёр ҳис қиладиган жамоа топа оламан, - деди Халк.

Халк сингари Россия чемпионатидан Хитойга кўчиб ўтган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг  ҳам шартномаси шу йил охирида ниҳоясига етади. Одил журналистлар билан суҳбатларнинг бирида келажаги ҳақида фикр билдирган.

Терма жамоамиз сардори агар ҳаммаси кўнгилдагидек кечса, “Шанхай СИПГ” билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини, лекин Хитойдан қайтадиган бўлса, Ўзбекистонда ўйнашини маълум қилган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
15/07/2020 19:16
Одил Ахмедов сизни Навбахорда кутамиз тезро шарномангиз тугап Навбахорга кайтинг!!!