Хамес:

“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес келажакда мюнхенликлар билан кўплаб совринларни қўлга киритиш ниятида эканлигини айтиб ўтди.

“Мен барча мусобақаларда ғолиб чиқмоқчиман ва бу борада “олтин хет-трик” ажойиб бўлар эди. Аввал ҳам айтганимдек бизда бунинг учун барча нарса етарли. Жамоамизда ўз ишининг ҳақиқий усталари жамланган. Бироқ, биз ҳар қандай вазиятга тайёр туришимиз ва ҳар бир учрашувга муносиб тайёрланишимиз лозим”, - дейди колумбиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” айни дамда Бундеслигада яққол етакчилик қилмоқда. Мюнхенликларга Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Туркиянинг “Бешиктош” клуби рақиблик қилади.