Хамзат Чимаев бир ўлимдан қолди
Америкалик ММА устаси Ти Жей Диллашоу собиқ чемпион Хамзат Чимаевнинг охирги жанги ҳақида баъзи маълумотларни очиқлади.
"Чимаев вазн ташлашнинг сўнгги босқичида ўзини шунчалик ёмон ҳис қилдики, Стриклэндга жанг олдидан компенсация сифатида миллион доллар беришга тайёр эди.
Лагерь пайтида Хамзат худди йиртқич ҳайвондек кўринарди, гўё уни енгиб бўлмайдигандек эди. Бироқ "вазн пойгаси" жуда даҳшатли ўтди.
Аввалроқ, мен Чимаевни кучли мутахассис – Сем Калавитта билан таништирдим. Чунки бундай пайтда ҳамма нарса муҳим эди - тикланиш, қўшимчалар, қон, минераллар, гормонал муҳит.
Жангим яқинлашганда ҳар куни қанча сув ичишим ва қанча ухлашимни Калавитта белгилаб беради. Чунки у чиндан жуда ақлли инсон. Шонга қарши баҳсга оз қолганида ҳам Сем уларга: "Мана шунча сув ичишинг керак," деди. Лекин Хамзат ва унинг жамоаси қулоқ солишмади. Натижада Чимаев керакли миқдордаги сувнинг тўртдан бир қисмини ичиб, бир уринишда керагидан тўрт баравар кўп вазн йўқотди. Шундан сўнг организм шунчаки таслим бўлди. Ҳа, Хамзат бу пайтда ўлим ёқасида эди. Очиғи, мазкур ҳолатда, умуман октагонга чиқмаслик керак эди. Шунга қарамай, Чимаев чекинмади ва 5 раунд кучли рақибга қарши туриб бера олди!" – деди Диллашоу "MMA Fighting" нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар