Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Хамзат Чимаев, ҳамма айб ўзингда эди!

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Жанубий африкалик ММА устаси собиқ чемпионнинг сўзларини беъманилик деб атади

Жанубий африкалик ММА устаси Дрикус дю Плесси UFC собиқ чемпиони Хамзат Чимаевнинг вазн борасида айтган барча сўзларини баҳона деб атади.

"Вазн ташлаш ҳақидаги барча гаплар жуда кулгили. Айтишларича, Хамзат 24 соат ичида 4,9 кг ташлаган. Бироқ бу унчалик катта эмас. Мен ундан ҳам кўпроқ вазн йўқота олганман. Ўйлашимча, жангдан кейин ташланган вазн ҳақида гапириб, баҳона қилиш беъманилик. Бу аслида, спортчининг муаммоси. Интизомлироқ бўлсанг, тарозидаги ишларинг осонлашади. Хамзат, ҳамма айб ўзингда эди!" - деди Плесси.

Эслатиб ўтамиз, "UFC 328" турнирида Чимаев ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Шон Стриклэнддан мағлубиятга учраган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ