Хамзат Чимаевни ким енга олади?

  • 25.04.2026 13:59
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Хамзат Чимаев кураш ва аралаш жанг санъати ўртасидаги фарқлар ҳақида гапирди.

"Бу иккиси бутунлай бошқа-бошқа спорт тури. Олимпия чемпиони мени гиламчада мағлуб этиши мумкин, аммо октагонда мен ҳар қандай Олимпия чемпионини енга оламан. Кайл Снайдер, Абдулрашид Садулаевни ҳурмат қиламан, бу йигитлар курашдаги энг буюк чемпионлар, аммо ММАда эмас. Кўпчилик курашдан чиққан Генри Сехудони UFC чемпионига айланганини гапиради. Аммо у кураши туфайли эмас, балки зарбалари сабаб камарни қўлга киритган. Курашдан эса деярли фойдаланмаган", – деди Хамзат ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеода.

Эслатиб ўтамиз, Чимаев 10 май куни "UFC 328" турнирида америкалик Шон Стриклендга қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!