Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Хаверц АПЛ тарихида немисча рекорд ўрнатди

Энди ҳар бир голи рекорд

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳужумчиси Кай Хаверц Англия премьер-лигасининг тўққизинчи турида «Ливерпуль»га қарши ўйинда ҳисобни очди.

Squawka нашри маълумотига кўра, у Англиянинг юқори дивизионида 46-голини урди ва шу натижа билан АПЛ тарихида энг кўп гол урган немис футболчисига айланди. 

Шу тариқа Хаверц аввал «Манчестер Сити» сафида чемпионатда 45 марта гол урган Илкай Гюндоған рекордини янгилади.

Бундан буёниғига германиялик футболчининг ҳар бир голи янги рекорд сифатида қайд этилаверади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ