Хави тўрт юлдуздан воз кечди
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес таркибни тозалашни давом эттирмоқда. Испаниялик мутахассис яна тўрт юлдуз билан хайрлашишга тайёр.
Diario Sport нашрининг таъкидлашича, каталонияликлар бош мураббийга керак бўлмай қолган ва ўта катта маош олаётган ўйинчилар билан хайрлашишга қарор қилган.
Унга кўра, плеймейкер Френки де Йонг, тажрибали ҳимоячилар Жерар Пике ва Жорди Альба, ҳужумчи Мемфис Депай бундан буён Хави Эрнандесни қизиқтирмаяпти.
Айни пайтда Хави ихтиёрида бешта марказий ҳимоячи ва учта чап қанот ҳимоячиси бор. Уларнинг аксарияти ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Шунга қарамай, маошни тўлиқ олишяпти.
Фикрлар