Хавининг “курси”си қимирлаб қолди
“Барселона” раҳбарияти жамоани чемпионга айлантирган бош мураббий Хави Эрнандеснинг салоҳияти борасида шубҳалана бошлади.
Хави шогирдлари Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасида мағлубиятга учради. Журналист Адриан Санчеснинг маълум қилишича, клуб раҳбариятида Хавининг имкониятига шубҳа билан қарайдиганлар кўпайиб қолди.
Экспертларнинг таъкидлашича, клуб президенти Жоан Лапорта Хави Эрнандесни қўллаб-қувватлашда давом этаётгани боис, ҳозирча бош мураббийни алиштириш масаласи кўтарилгани йўқ.
Хави Эрнандеснинг ўзи эса, жамоа ҳужумкорлигини ошириш учун янги трансферлар кераклигини таъкидлаяпти.
Фикрлар