
Хайнкес "Бавария" тарихига кирди
Аввал хабар берганимиздек кеча Мюнхеннинг “Бавария” клуби УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида Шотландияда “Селтик” мехмони бўлди ва 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, Юпп Хайнкес клуб тарихида ушбу мусобақа доирасида кетма-кет 7та учрашувда ғалаба қозонган илк мураббий бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалабали серия 2012-2013 йилги мавсумда бошланган эди. Ўшанда 72 ёшли мутахассис қўл остида тўп сурган “Бавария” якунда ушбу мусобақада ғалаба қозонган эди.
Комментарии