Хайрулла Ҳамидов “Навбаҳор”ни “Реал”га қиёслади

Суперлига 8-тур баҳсларининг 11 май кунги ўйинларида охирги дақиқаларда голлар урилди. Бу киритилган голлар айрим жамоаларга ғалаба, мағлубият ва йирик ҳисобни таъминлади. Ушбу ҳолатга таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ўз муносабатини билдирди.

- Ўзбекистон чемпионатининг 3 та ўйинини кўрдим. Барчасида сўнгги дақиқаларида гол киритилди. Нимадир бўлди дунё жамоаларига. Ўзбекистон жамоаларига ҳам бу яхши маънода таъсир ўтказяпти. Ҳамкасбим Элдор Мустафоев айтиб ўтди: "Динамо" футболчилари узоқдан кучли зарба йўлланганда ва у гол бўлганда, "Навбаҳор" аламли мағлубиятни таътиб кўрарди. Икки жамоа мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмади, деган фикрни илгари сурди. Мен учрашувни бошидан кўрмаганим учун беллашувни кузатган ҳамкасбимнинг гапимга қўшиламан.

Сўнгги сонияларда ким гол уради? Жамоасининг ғалабасини кўпроқ хоҳлаган, масъулиятни ҳис қилган жамоа уради. "Навбаҳор" ана шу ишни қилди. Яқинда "Андижон" билан бўлган воқеа бу сафар "Навбаҳор" билан такрор содир этилаётгани хурсанд қиляпти. Чунки сўнгги дақиқаларда гол киритиляпти. "Динамо" узоқ масофадан гол уриб, бир футболчининг маҳорати эвазига зафар қучиши мумкин эди. "Лочинлар" эса стандарт вазиятдан фойдаланди. Бир тур аввал Рустам Ашурматов 90+2-дақиқада гол урди. "Навбаҳор" миллий чемпионатимизнинг "Реал"ига айланиб боряпти, камбэклар қиляпти. Мухлислар, Бабаян мажбур қиляпти шекилли.

IMG_0495

Ростдан ҳам миллий чемпионатимизнинг ҳар бир учрашуви жангга айланиб кетяпти. Бундан қолишаманми деб, Жавоҳир Сидиқов "Қўқон-1912"нинг ғалаба голини киритди. Ҳамкасбимиз Отабек Жўраевнинг овоз пардаси йиртилиб кетди. Сидиқов жамоасига 90+4-дақиқада ғалаба келтирди.

АГМК ўзи ютиб турган баҳсда дурангга қараб кетаётган рақибини ҳисобга олган шекилли 90+9-дақиқада 4-голни киритди ва ғалабани мустаҳкамлади. Тўртинчи голни киритишга сабаб йирик ҳисобли натижа қайд этиш ва бош мураббий Миржалол Қосимовнинг рақамини таблода порлатиш.

Миллий чемпионатимиз қизияпти. Нафақат Про лига, балки Суперлига ўйинлари ҳам. Ютган жамоанинг мухлисларига табригимиз. Мағлуб бўлган жамоалар мухлислари кейинги турларда ўз суюклиларини сўнгги дақиқалар, сонияларгача олдинга боришга чорлашлари зарур, - деди Хайрулла Ҳамидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Umar As
12/05/2022 19:16
Real qurqmay uynaydi. Novboxorda dux yuq
&
salahidin
28/05/2022 11:09
Мактаган доимо панд ейди бизни футбола танкид йук шу учун ривожланмайди
&
фанат.уз
14/05/2022 08:45
Паски уринларга юрган камандани ютса зур булиб колмайди жужани кузда санайла