Хесе Родригес
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хесе Родригес фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “Фиорентина” клуби футболчи учун парижликларга 10 млн евро тўлашга тайёр. Таъкидлаш керакки “бинафшаранглилар” ушбу қарорга “Боруссия Д”дан Эмре Морни сотиб олишолмаганидан сўнг келишган.

Эслатиб ўтамиз, Хесе парижликлар сафига бундан бир йил муқаддам Мадриднинг “Реал” клубидан келиб қўшилган эди. 24 ёшли испаниялик футболчи ўтган мавсумни “Лас-Пальмас” клубида ижара асосида ўтказган.