Хет-трик қироллари!
Англия Премьер-лигасида бир учрашувда рақиб дарвозасини уч маротаба ишғол қилиш жуда қийин. Лекин айрим футболчилар жаҳоннинг энг мураккаб лигасида учтадан жамоада хет-трикка эришишни уддалаган.
Улар билан танишамиз:
Тедди Шерингем «Тоттенхэм», «Манчестер Юнайтед» ва «Портсмут» жамоалари сафида рақиблар дарвозасига бир ўйинда учтадан гол уришни уддалаган.
Лес Фердинанд «Куинз Парк Рейнджерс», «Ньюкасл Юнайтед» ва «Тоттенхэм»да хет-трик қилган ва жами 149 та гол муаллифи бўлган.
Кевин Кэмпбелл «Арсенал», «Ноттингем Форест» ва «Эвертон» мухлислари унинг хет-трикларини унутгани йўқ.
Николя Анелька «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Челси» каби гранд клубларда ўйнаган франциялик юлдуч мухлисларини хет-триклар билан хурсанд қилган.
Якубу «Блэкберн», «Эвертон» ва «Портсмут» жамоалари сафида бир учрашувда учтадан гол ура олган. Нигериялик ҳужумчи Англия Премьер-лигасида учта жамоада хет-трикка эришган ягона африкалик футболчи ҳисобланади.
Фикрлар