Хоккей. "Ҳумо"дан иродали ғалаба!
Сўнгги дақиқалар ҳаяжонли ўтди.
Ҳозиргина "Ҳумо Арена" муз саройида Қозоғистон Про лигаси доирасидан ўрин олган "Ҳумо" ҳамда Қозоғистоннинг "Номад" клублари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Эътиборлиси, уч давр мобайнида "Ҳумо" 1:0 хисобда олдинда бораётган, аммо финал сиренасигача меҳмонлар уни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Қўшимча вақтда эса тошкентликлар сардори Игорь Игнатушкиннинг шайбаси рақиб дарвозасидан жой олди ва "Ҳумо"га ғалаба олиб келди - 2:1


Изоҳлар (0)