Хоккей. Марказий баҳсда Россия АҚШдан устун келди

Братислава шаҳрида кечган учрашувда руслар 4:3 ҳисобида америкаликлардан устун келишди. Ғолиблар сафида Никита Гусев (1-дақиқада), Михаил Сергачев (15), Кирилл Капризов (42) ва Михаил Григоренколар муаллифлик қилишди.

Бунга эса АҚШдан Брэди Шей (22), Ноа Хэнифин (46) ва Алекс Дебринкетлар (58) жавоб  қайтаришди.

Шу тариқа Россия ярим финал иштирокчисига айланди. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)