Холанд айиқдек овқат ейди
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг овқатланиш режими ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. 25 ёшли футболчи машҳур португалиялик юлдуз Криштиану Роналду намунасидан илҳомланиб, жуда қатъий парҳезга амал қилади.
Маълумотларга кўра, Холанд кунига тахминан 6 минг калория истеъмол қилади ва олти маҳал овқатланади. Унинг таомномасига товуқ гўшти, макарон, стейклар, балиқ, тухум, сабзавотлар, ички аъзолар гўшти, хом сут ва асал киради.
Ширинликлар умуман истеъмол қилинмайди, асосий ичимлиги эса оддий сув ҳисобланади. Ҳозирги кунда ҳужумчининг бўйи 195 сантиметр, вазни эса 94 килограммни ташкил қилади.
Норвегия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жошуа Кинг Эрлинг Холанднинг овқатланиш одатлари ҳақида гапириб ўтди.
- Мен ҳеч қачон бунчалик кўп еган одамни кўрмаганман! У ҳақиқий айиқдек ейди!, — дея Кингнинг сўзларини The Sun нашри келтиради.

Фикрлар