
Холанд: Бу – фожеа!
“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд жорий мавсумга баҳо берди. Маълумки, “шаҳарликлар” ўйинида ноябрь ва декабрь ойларида жиддий инқирози кузатилди ва бунинг оқибатида жамоа тўрт йил ўзида сақлаб келган чемпионлик унвонини “Ливерпуль”га бой берди.
- “Манчестер Сити” ўзига ниҳоятда баланд талаб қўйган эди ва шу стандартлардан келиб чиқсак, жорий мавсумдаги натижалар – фожеа! Кўрсаткичлар буни яққол кўрсатиб турибди.
Келаси мавсумда биз ўзимизда яна ички оловимизни ёқишимиз, мусобақалардан бошидан ҳужумкорликни ошириб боришимиз талаб этилади, - деди Эрлинг Холанд.
Холанд жорий мавсум барча турнирларда 41 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 30 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига тўртта голли пас берди.
Фикрлар