Холанд икки тўпурарга тан берди

  • 13 декабрь, 12:29
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Норвегиялик футболчи Европадаги юқори даражадаги фаолиятидан кейин айни пайтда “Ан-Наср” ва “Интер Майами”да тўп тепаётган юлдузлар фаолиятини жуда юқори баҳолади.

Tecno

Эрлинг Холанд узоқ йиллар давомида ўзаро рақобатлашиб келган Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг карьераси давомийлигига қойил қолишини айтди.

- Менимча, бу сайёрадаги ҳар бир футболчи учун Криштиану ва Лео 15 йил давомида энг юқори даражада, энг кучли лигаларда қандай ўйнаш кераклигининг намунасидир. Улар иккаласи ҳам илҳом бағишлайди.

Криштиану, эҳтимол, ўз карьераси ҳақида бизга бироз кўпроқ очиқ гапиргандир. Қаранг, у танасига қандай эътибор беради! Бу ажойиб. У 40 ёшда, аммо ҳали ҳам энг юқори савияда ўйнай оляпти. Бу жуда қийин иш ва у бунга қодир экани учун у катта ҳурматга лойиқ, - деди  Холанд ESPN журналистлари билан суҳбатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!