Холанд кейинги манзили аниқ
Тўпурар учун кураш авжига чиқяпти
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоага нисбатан жиддий жазо чоралари қўлланилса, клубни тарк этиши мумкин.
Football Insider хабарига кўра, агар манчестерликлар пастроқ дивизионга тушириб юборилса, норвегиялик форвард «Арсенал» эмас, айнан «Барселона» сафига ўтишни афзал кўрар экан. Шунингдек, 26 ёшли тўпрурарга «Реал» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Холандни айниқса Испания чемпионатида ўйнаш имконияти ўзига жалб қилмоқда.
Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида майдонга етти марта тушиб, етти бор рақиб дарвозасини ишғол этган. Холанд 2022 йил июль ойидан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Изоҳлар (0)