Холанд кўп гол уриш сирини очди
Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасидаги дебют мавсумида тўпурарлик қобилиятини намойиш қила олди.
Норвегиялик ҳужумчи бир мавсумда кўп гол уриш бўйича 36 та гол билан Англия рекордини ўрнатди.
23 ёшли футболчи кучини қандай тиклаб олаётгани, ўзини яхши ҳис қилиши учун нималар қилиши ҳақида маълумот берди.
- Уйқу – менинг ҳаётимда энг муҳим нарсалардан бири. Яхши уйқу – менинг сирим. Бунинг учун махсус кўзойнак бор, у уйғумни яхшилашга ёрдам беради, - деди Эрлинг Холанд.
Моҳир тўпурар аввал овқатланиш рационига қатъий амал қилиши ва ҳар куни сут истеъмол қилиши ҳам унга спорт формасини юқори даражада ушлаб туришига ёрдам беришини айтган эди.
Фикрлар