Холанд Мессини ортда қолдириб, Роналдуга етиб олди
“Манчестер Сити” сафидаги дебют мавсумида Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Эрлинг Холанд индивидуал совринларни ҳам қабул қилиб олмоқда.
23 ёшли футболчи бир неча ташкилотлар томонидан ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди.
Куни кеча УЕФА унга Европанинг энг яхши футболчисига аталган совринни топширди. Бунгача норвегиялик тўпурар Англия футбол журналистлари уюшмаси ҳамжа Профессионал футболчилар уюшмаси томонидан ҳам мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, деб эътироф этилган.
Бир мавсумда индивидуал совринларни қўлга киритиш бўйича Эрлинг Холанд Лионель Месси ва Кевин де Брюйнени ортда қолдирди.
Бунгача мавсумда энг кўп шахсий ютуққа 2008 йилги мавсумда Криштиану Роналду эришган эди. “Сити” тўпурари унинг натижасини такрорлади.
Фикрлар