Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Холанд Норвегия авиакомпаниясини судга берди

Эрлингни жаҳли чиқди

«Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанн Норвегиянинг Norwegian Air Shuttle авиакомпаниясига қарши судга мурожаат қилди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, авиакомпания реклама ролиги учун Холанннинг ўзига хос соч турмагидан фойдаланган. Футболчининг сочи тасвири фототаҳрир дастури орқали самолёт суратига қўйилиб, устига «Биз ҳеч қачон бу қадар норвегча кўринмаганмиз!» деган шиор ёзилган.

Ушбу реклама орқали компания авиачипталар сотувини рағбатлантирган. Бироқ Холанннинг тасвири ундан рухсат олинмасдан ишлатилган. Шунинг учун ҳужумчи Norwegian Air Shuttle компаниясини суд орқали жавобгарликка тортишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2026/2027 йилги мавсумда Эрлинг Холанн клуб даражасида ўтказган етти ўйинда етти гол урган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ