Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Холанд "Реал" ва "Барса" ўртасида танлов қилмоқда

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Тўғри қарорга келиш керак

Манбалар Эрлинг Холанд мавсум охирида «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкинлигини таъкидламоқда. 

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд жорий мавсум якунлангач «Манчестер Сити»дан кетиши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.

Манбаларга кўра, футболчи аллақачон келажакдаги клуби бўйича учрашувлар ўтказмоқда. Ҳозирча унинг учун энг устувор йўналиш сифатида «Барселона» клуби кўрилмоқда.

Шу билан бирга, Холанд Мадриднинг «Реал» жамоасига ўтиш эҳтимолини ҳам кўриб чиқаяпти. 

Бироқ норвегиялик форвард Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор, Жуд Беллингем ва Ян Диоманде каби юлдузлар жамоадаги кучлар нисбатига қандай таъсир қилиши мумкинлигидан хавотирда экани таъкидланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ