"Холанд Роналдуни ортда қолдиради"

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Эрлинг Холандинг келажакда Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш имкониятини баҳолади.

Tecno

"Наполи"га қарши ўйинда норвегиялик ҳужумчи турнирдаги 50-голини урди ва бу кўрсаткичга рекорд даражада тез - атиги 49 та ўйинда эришди. Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар 140 та гол урган Криштиану Роналду бўлиб қолмоқда.

Гвардиоладан Холаднинг португалиялик ҳужумчидан ўзиб кетиш имконияти ҳақида сўрашганда, у: "Бундай суръатда давом этса- ҳа. Эрлингнинг олдида яна 10-12 йил юқори даражадаги ўйинлар бор," дея жавоб берди.

Ҳозирги вақтда 25 ёшли Холанд рейтингда Терри Анри билан тўққизинчи ўринни эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!